Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳар бир жабҳада кўзга яққол ташланмоқда. Хусусан, жойларда жадал олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш ва саноат тармоқларида қўлга киритилаётган ютуқлар нафақат турмуш тарзимизни ўзгартираяпти, балки юртимиз довруғини дунёга ёйишга хизмат қилмоқда.
Қўшним Аминжон бир неча йил олдин қишлоғимиз четида замонавий омборхона қурганди. Аввалбошда ҳаммамиз ажабландик. “Бу бир қишлоқ жой бўлса, картошкаю сабзини ўрага кўмамиз, анору узумни оғилхонага жойлаймиз, шунча оворагарчилик шартмиди”, дегувчилар ҳам топилди.
Хатирчи туманидаги “Хатирчи Жалойир транс йўл” МЧЖда Навоий давлат кончилик институти олимлари билан ҳамкорликда ноорганик материаллардан йўл қопламаси учун янги маҳсулот яратилди. У амалдагисидан арзонлиги ва хизмат кўрсатиш муддати икки баравар кўплиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг қонунчилик асосларига бағишланган анжуман ташкил этилди. Унда давлат бошқаруви органлари, вазирликлар, қўмиталар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018