Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан Қўрғонтепа тумани маданият ва истироҳат боғида “Нуроний” шахмат клуби фаолияти йўлга қўйилди.
Унинг очилишида кексалар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Қизиқарли ўтган беллашувлар якунида ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
— Боғ маъмурияти клубимиз учун махсус бино ажратиб берди, — дейди 80 ёшли отахон Каримжон Илёсов. — Бу ерда севимли машғулотимиз билан шуғулланишимиз ҳамда мазмунли ҳордиқ чиқаришимиз учун ҳамма шароит яратилган. Энг муҳими, клубимиз эшиклари барча ёшдаги шахмат ишқибозлари учун очиқ.
Саидаҳмад ШУКУРОВ.
Президентимиз жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида вилоятимизга ташрифи чоғида Қарши шаҳрида олиб борилаётган юмушларни юқори баҳолаб, янги-янги вазифаларни белгилаб берди.
Иқтисодиётимизда барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни беқиёс. Зеро, аҳоли реал даромадларининг муттасил ошиб бориши, юртдошларимиз бандлигини таъминлаш, ички ва ташқи бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш каби устувор вазифалар ижросида мазкур соҳа вакиллари ташаббускор ҳамда етакчи кучга айланиб бораётир.
Инсон она-табиатга суянади, ундан чексиз илҳом ва куч-қувват олади. Бинобарин, у атроф-муҳитни асраб-авайлаш, унга оқилона муносабатда бўлишга масъулдир. Айни кунларда пойтахтимиздаги кўргазма залларида намойиш этилаётган асарларнинг туб мазмуни ҳам инсон ва табиат уйғунлигига бағишланган.
Жорий йилнинг май ойида ягона валюта бирлигига аъзо 19 та мамлакатда ишсизлик даражаси 11,1 фоизлигича сақланиб қолган. Европа Иттифоқи статистика бошқармаси томонидан маълум қилинишича, бу 2012 йилнинг март ойидан буён қайд этилган энг яхши кўрсаткичдир.
Майда Европа Иттифоқига аъзо 28 давлатда эса ишсизлик даражаси худди апрелдаги каби 9,6 фоизни ташкил этган. Бу 2011 йилнинг июлидан бери кузатилган энг яхши натижа ҳисобланади.
Бандлик масаласида энг яхши кўрсаткич Германияга тегишли бўлиб турибди. Мазкур давлатда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 4,7 фоизи иш билан таъминланмаган. Грециядаги кўрсаткич эса 25,6 фоизга тенг. Табиийки, бу ҳудуддаги энг ёмон салбий ҳолатдир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018