Мамлакатимизда иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, саноат корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар амалда ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Навоий вилоятида истиқлолнинг дастлабки йилларида 110 та саноат корхонаси фаолият юритган бўлса, жорий йилга келиб, уларнинг сони 1400 тадан ошиб кетди.
Тошкент шаҳрида 2015 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Ялпи мажлиснинг иккинчи кунини сенаторлар конституциявий ваколатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишдан бошладилар.
Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш, хусусий тадбиркорликни тараққий топтириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонунлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018