23 йил — кўҳна тарих олдида кўз очиб юмгунчалик фурсат. Бироқ ана шу қисқа давр мобайнида халқимиз ҳаётида улкан ўзгаришлар юз берди. Асрларга татигулик ютуқлар қўлга киритилди. Кўнгиллардан бошланган ободлик шаҳару қишлоқларимиз қиёфасида ўз аксини топиб бормоқда. Бунга бошқа ҳудудлар қатори тобора гуллаб-яшнаётган Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ҳам амин бўлишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан хорижий мамлакатлар илмий-экспертлар доиралари вакилларидан қутловлар келиши давом этмоқда. Жумладан, Латвияда инглиз тилида нашр этиладиган “The Baltic Course” журналининг ношири ва бош муҳаррири, иқтисод фанлари доктори, Балтия халқаро академияси профессори Ольга Павук “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида мамлакатимизнинг истиқлол йилларида эришган натижалари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Бугунги кунга келиб дунё ҳамжамияти энергия ишлаб чиқаришда қўшимча имкониятларни юзага чиқариш давр талаби эканлигини чуқур англаб етди. Зеро, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини излаб топиш ва уларнинг самарадорлигини оширишнинг сабаб ва омиллари жуда кўп.
Қоракўл туманида ташкил этилган вилоят кўчма меҳнат ярмаркасида қатнашган Дилдора Саъдуллаева уйига мамнун ҳолда қайтди.
Қоракўл тиббиёт коллежини тугатган Дилдорага туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира вазифасида ишлаш учун йўлланма берилди. Шу тариқа бу қиз тумандаги меҳнат ярмаркалари шарофати билан ишга жойлашган 185-фуқаро бўлди.
Умуман, ушбу тадбирда 21 корхона ва ташкилот ўзининг жами 369 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Ярмарка якунига кўра, 28 нафар йигит-қизга ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда ишга йўлланмалар тақдим этилди. 65 нафар фуқарога эса меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунчалар берилди. Худди шундай кўчма ярмаркалар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам бўлиб ўтди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Зоминлик Шаҳло Ҳамидова бундан тўрт йил аввал 3 миллион сўмлик микрокредит билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди.
Унинг меҳнатсеварлиги ҳамда тайёрланаётган маҳсулотнинг юқори сифати мижозлар сонининг ортишига, оилавий бизнеснинг равнақ топишига олиб келди. Айни пайтда тадбиркор аёл раҳбарлик қилаётган ва эндиликда “Моҳинур-Инобат” деб ном олган мазкур корхона томонидан мижозларга буюртма асосида кўрпа-тўшак, чойшаб ҳамда замонавий кўринишдаги турли пардалар етказиб берилмоқда.
Шу йилнинг ўзида “Моҳинур-Инобат” хусусий корхонаси фаолияти кенгайиши эвазига 10 та қўшимча иш ўрни яратилди.
Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Мамлакатимизда банк тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ молия муассасалари барқарорлиги таъминланиб, ликвидлиги изчил ошиб бормоқда. Бунда, шубҳасиз, уларнинг фаолиятига оид ташкилий-ҳуқуқий пойдевор халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштирилаётгани салмоқли роль ўйнаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018