Олий Мажлис Сенатида учрашув
  • 03 Март 2017

Олий Мажлис Сенатида учрашув

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев билан суҳбатда ўзаро ишонч ва манфаатдорлик ҳамда очиқ мулоқотга асосланган муносабатлар қарор топгани, бу борадаги алоқалар тобора кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ билан иқтисодиёт, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, маданият ва таълим йўналишларидаги ҳамкорлиги самаралари алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

* * *

БМТ делегацияси мамлакатимизнинг турли вазирлик ва идораларида ҳам учрашувлар ўтказди.

Зиёда АШУРОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn