Устувор вазифалар белгилаб олинди
  • 16 Февраль 2017

Устувор вазифалар белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишини амалга ошириш бўйича комиссиянинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик, идоралар, давлат қўмиталари раҳбарлари, Марказий банк, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, олий ўқув муассасалари вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.

Мажлисни мазкур комиссия раиси, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев бошқарди.

Йиғилишда Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишини амалга ошириш бўйича комиссия зиммасига юклатилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил юксалтириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни рўёбга чиқариш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ҳамда спорт -соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Мазкур саъй-ҳаракатларнинг амалга оширилиши ва назоратини йўлга қўйиш борасида масъулиятни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. 

Зиёда АШУРОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn