366 миллион кубометр газ тежалди
  • 24 Апрель 2014

366 миллион кубометр газ тежалди

Ўтган йили “Навоий иссиқлик электр станцияси” очиқ акциядорлик жамиятида янги буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши туфайли 366 миллион кубометр газ тежалди. Шунинг баробарида 3,49 миллиард кВт. соат электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилди.

— Айни пайтда жамиятимизда қуввати 450 мегаватт бўлган иккинчи йирик лойиҳа устида иш олиб борилаяпти, — дейди корхона бош муҳандиси Тўлқин Назаров. — Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда 627 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ҳисобига бунёд этилаётган замонавий қурилма ёрдамида электр энергияси ҳамда 200 миллион гигакалория ҳажмида иссиқлик қуввати ҳам ишлаб чиқарилади.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn