Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида фаолият юритаётган юздан зиёд акциядорлик жамиятлари ходимлари қатнашди.
Марказнинг бош директори ўринбосари Фарҳод Каримовнинг айтишича, ўзгартишларга кўра, эндиликда жамиятнинг устав фонди қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали кўпайтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди. Шунингдек, жамиятнинг устав фондини кўпайтиришга мўлжалланган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилиши, бунда жамият уставида кўрсатилган, эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига камайтирилиши қайд этилган. Буларнинг барчаси акциядорлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш, акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баробарида, уларга қўшимча қулайликлар ҳам -яратади.
Якунда бундай амалий семинарларни республикамизнинг барча ҳудудида ўтказиш орқали соҳа ходимларининг билим ва малакасини ошириш режалаштирилаётгани таъкидланиб, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Раҳим ШЕРҚУЛОВ.