Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида
  • 05 Апрель 2014

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси ҳамда унинг доимий фаолият кўрсатувчи таҳлилий ишчи гуруҳи аъзолари, Бош прокуратура ходимлари, Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳокимлари, прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари қатнашган  мазкур йиғилишда ушбу вилоятларда одам савдосига қарши курашишга қаратилган қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари муҳокама этилди.
Одам савдосига қарши курашиш бўйича Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳудудий идоралараро комиссиялари, мазкур ҳудудлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, давлат бошқаруви идоралари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бу борадаги қонунчилик ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Жумладан, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, унинг оғир оқибатлари ҳақида аҳолини хабардор этиш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинган. Бу мақсадда чегара ҳудудларда ҳамда жамоат жойларида одам савдоси жиноятларидан огоҳ этувчи кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситаларини ўрнатиш ҳамда тарқатишга алоҳида эътибор қаратилган. Амалга оширилган ишлар ўз самарасини бериб, сўнгги йилларда ушбу ҳудудларда одам савдоси жиноятининг камайиши кузатилган.
Шу билан бирга, Фарғона ва Навоий вилоятларидаги айрим туман ҳамда шаҳар комиссиялари фаолияти етарли самара бермаганлиги, одам савдоси жиноятининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда камчиликларга йўл қўйилганлиги танқид остига олинди.Тадбирда жойларда ҳудудий идоралараро комиссиялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат бошқаруви идоралари, жамоат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштиришлари, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ушбу йўналишдаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилиниб, ижро учун тегишли идораларга юборилди. 

Одам савдосига қарши курашиш бўйича
Республика Идоралараро комиссияси.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn