Долзарб масалалар муҳокама қилинди
  • 09 Октябрь 2014

Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Фуқаролар мудофааси халқаро ташкилоти бош котиби В. Кувшинов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда замонавий жамиятнинг янада саноатлашуви, ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг модернизация қилиниши техноген ва табиий сабаблар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг рўй бериши эҳтимолига таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва улар ҳақида олдиндан огоҳлантиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда турли халқаро ташкилотлар, жумладан, Фуқаролар мудофааси халқаро ташкилоти билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Мамлакатимизда қутқариш хизматларининг юқори малакали мутахассисларини тайёрлашнинг самарали тизими ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилма ва бўлинмалари замонавий техника ҳамда жиҳозлар билан таъминланмоқда.
Учрашувда ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Р. БОНДАРЧУК,
ЎзА мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn