КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИГА ДОИР
  • 13 Июнь 2014

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИГА ДОИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан, 2014 йил 16 — 18 июнь кунлари Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ илк давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарлари томонидан Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш ҳақидаги қўшма декларация қабул қилиниши, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўладиган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn