Ҳукумат делегацияси Кобулда музокаралар ўтказди
Ҳукумат делегацияси Кобулда музокаралар ўтказди Фото: twitter.com/afgexecutive
  • 24 Январь 2018

Ҳукумат делегацияси Кобулда музокаралар ўтказди

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги делегация Афғонистон ҳукумати билан музокаралар олиб бориб, «Мозори Шариф-Хирот» темир йўл линияси қурилишини молиялаштириш бўйича консультациялар ўтказди.

Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга амалий ташриф билан борди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани, ҳукумат Ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла, молия вазири Эклил Ҳакимий ва бошқа расмий шахслар ҳамда ҳукумат аъзолари, шунингдек Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки раҳбарияти вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Кобулдаги музокараларда декабрда Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чоралар муҳокама қилиниб, «Мозори Шариф-Хирот» йўналиши бўйича темир йўл линияси лойиҳасининг молия институтлари томонидан ташқи молиялаштирув масалалари юзасидан вазирликлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон ҳукуматининг Президент Ғани раҳбарлик қилган Иқтисодий масалалар бўйича кенгайтирилган кенгаши ишида ҳам иштирок этди. Муҳокамалар чоғида темир йўл лойиҳасининг нафақат Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш, балки бутун минтақа учун муҳим экани таъкидланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn