Суҳбатда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг ҳолати ҳамда истиқболлари, икки томон кун тартибида ижобий тенденцияларни қонунчилик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, АҚШ томони Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нюь-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассанблеясининг 72-сессиясидаги ва ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференциядаги дастурий нутқларида ифодаланган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий истиқболли йўналишлари тўғрисида хабардор қилинди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.