Абдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди
  • 08 Ноябрь 2017

Абдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди

2017 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қирғизистон делегацияси мамлакатимизга Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашувида ва “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш мақсадида ташиф буюрди.

Турли даражалардаги Ўзбекистон-Қирғизистон алоқаларининг давоми сифатида бўлиб ўтган суҳбатда Бишкек ва Тошкент шаҳларида Ўзбекистон ва Қизғизистон президентларининг олий даражадаги учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига ва ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларига асосий эътибор қаратилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияга оид айрим масалалар ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn