ЮНИCEФ Ўзбекистон Ҳукумати ҳамда институционал болаларни парваришлаш муассасалари ходимлари томонидан ота-оналарининг ҳомийлигисиз қолган болаларни соғ-саломат улғайишлари ва ривожланишлари учун мақбул шароитлар билан таъминлаш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолайди ҳамда қадрлайди.
Шу билан бирга, ЮНИCEФ Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 263-сонли қарорида ҳар бир бола учун оилавий муҳитни яратиш нақадар муҳимлиги, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ, болаларни институционал болаларни парваришлаш муассасаларига жойлаштириш энг охирги чора эканлиги кўрсатиб ўтилганлигини маъқуллайди.
“Боланинг оптимал ривожланиши бола унга ғамхўрлик қилаётган шахсга хавфсиз боғланиб қолинишига буткул боғлиқдир, бунга эса фақат оила шароитида эришиш мумкин”, деб эътироф этди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. “Оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўламини кенгайтириш ва шу жумладан, ногирон болалар учун ҳам кундузи келиб туриш хизматларини ривожлантириш ҳамда болаларни ноинституционаллаштиришни янада давом эттириш боланинг оилавий шароитларга эга бўлиш ҳуқуқини амалга оширишга хизмат қилади”.
ЮНИCEФ ташкилоти БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг тавсиялари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги қарорида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ, болаларни парваришлаш тизимида ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Ҳукуматига ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини яна бир бор тасдиқламоқда.