Бу борадаги тегишли қарорлар қуйи палатанинг 11 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.
Депутатларнинг фикрича, мазкур комиссиялар ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишда, оила институтини мустаҳкамлашда парламент ролини кучайтиришга хизмат қилади.
Ёшлар масалалари бўйича комиссияга депутат Козим Тожиев, Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияга эса депутат Дилором Файзиева раис этиб тайинланди.
Бу ҳақда газетамизда батафсил ўқишингиз мумкин.
Зиёда АШУРОВА.