Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 март кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган давлат ташрифи нафақат икки мамлакат ва минтақа ҳаётида яна бир улкан бурилиш даврига асос солди, балки дунё сиёсат майдонида прагматизмнинг ёрқин кўриниши ва йирик ўзгаришларнинг жиддий дебочаси сифатида кутиб олинди.
Ўзбекистон ва Грузия халқлари ўртасида азалдан дўстлик ҳамда ўзаро ҳурмат қарор топган. Уларнинг ўхшаш жиҳатлари ҳам кўп. Одамлари меҳнатсевар, тарихи буюк, замини гўзал ва бетакрор. Пурвиқор тоғлару сўлим табиат, шифобахш сувлару унумдор тупроқлар, чин маънода, икки халққа туҳфа этилган инъомдир.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларининг таъминланиши эркин фуқаролик жамиятини барпо қилиш йўлидаги ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланган.
Хориж матбуоти Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифини ана шундай баҳоламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Жанубий Африка Республикасининг юртимиздаги (қароргоҳи Анқара шаҳрида жойлашган) Фавқулодда ва мухтор элчиси Пуле Исаак Малефан билан учрашув бўлиб ўтди.
АҚШ Афғонистондаги тинчлик ва хавфсизлик масалаларига бағишлаб март ойи охирида Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро конференцияда қатнашиш ниятини билдирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Элис Уэллс маълум қилди, деб хабар берди “ТАСС” ахборот манбаси.
Шу кунларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтмоқда. У жорий йил 23 март куни ниҳоясига етади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган мазкур нуфузли тадбирда 180 дан ортиқ мамлакатларнинг уч мингдан зиёд вакиллари иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон делегацияси ҳам бор.
6 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қонун устуворлигини таъминлашга ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Мамлакатимизга ташриф билан келган Россия Федерацияси молия вазири Антон СИЛУАНОВ давлатимиз раҳбари билан учрашувдан сўнг ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга кутилаётган давлат ташрифи ҳали бошланмасиданоқ хориж оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Гемодиализ — буйрак вазифасини бажарувчи даво муолажаси бўлиб, муҳтож беморлар ҳаётини сақлайди. Мамлакатимизда нефрология ҳамда гемодиализ хизмати ҳолатини таҳлил қилиш, буйрак касалликларини эрта аниқлаш ва диспансер назоратини кучайтириш, бу борадаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бугунги кунда долзарб ҳисобланади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018