Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга "Чуньцзе" байрами – ой тақвими бўйича Янги йил муносабати билан табрик йўллади.
Литва Президенти Даля Грибаускайтега қутлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Литва Республикаси Президенти Даля Грибаускайтега Литва давлати қайта тикланган кун муносабати билан табрик йўллади.
Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги ҳарбий қисмни бориб кўрди.
Президентимизнинг ўтган йилги ташрифидан сўнг Бухоро вилоятида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Янги уй-жойлар, йўлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, маданият ва спорт мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз раҳбари 17 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Пешку туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида туризм соҳасини янада ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Болалар боғчаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгилари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.
Бухоро туманида вилоятда амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Чорвачилик, паррандачилик, ипакчилик, эчкичилик, асалчилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, пахта майдонларини қисқартириш ва мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган режалар ҳақида маълумот берилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018