Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Покистон Ислом Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Латвия Республикаси, Исроил Давлати, Германия Федератив Республикаси, Словакия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Ирфон Юсуф Шомий, Оливье Шав, Михаилс Попковс, Эдуард Шапир, Гюнтер Оверфельд, Ян Бори ва Цзян Яндан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 28 февраль куни “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмасидан маълум қилишларича, Бухорода бунёд этилаётган чой заводи учун зарур технологик ускуна ва жиҳозлар ортилган карвон Хитойдан йўлга чиқди. Бу тез орада Ўзбекистонда саноатнинг яна бир янги тармоғи — тут баргидан чой ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деганидир.
Бугун одамларни шунчаки ваъдалар, баландпарвоз гап-сўзлар билан ишонтириш жуда мушкул. Аксинча, улар билан амалий, очиқ мулоқот қилиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш, оилавий хотиржамлик, фаровонлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳаётий заруратки, бу чуқур илдиз отган муаммоларни жойида ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018