Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Бухоро туманида вилоятда амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Чорвачилик, паррандачилик, ипакчилик, эчкичилик, асалчилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, пахта майдонларини қисқартириш ва мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган режалар ҳақида маълумот берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШнинг етакчи компанияларидан бири «Женерал электрик» корпорацияси вице-президенти Рональд Жеймс Поллетт юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикрларини билдирди:
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига киритилган масалалар аввалроқ сиёсий партиялар фракцияларининг, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, қўмиталар ва улар ҳузурида фаолият кўрсатаётган эксперт гуруҳларининг мажлисларида муҳокама қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 февраль куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Пойтахтимизда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида “Менинг фикрим” веб-портали концепцияси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Халқимиз ерга, деҳқончилик ва чорвачиликка ўзгача меҳр қўйган, пахтачилигу ғаллачилик, боғдорчилик ҳамда пиллачиликнинг ҳадисини олган. Буни биргина ўтган йили фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли мамлакатимиз бўйича 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 930 тоннадан зиёд пахта ҳосили, 12 минг 450 тонна пилла, 318 минг тонна шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ҳамда сут маҳсулотлари етиштирилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Болалар боғчаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгилари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018