Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, қоидабузарликлар сонини камайтириш давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг энг муҳим вазифалари ҳисобланади. Албатта, бу — ўз-ўзидан амалга ошиб қоладиган иш эмас. Мазкур жараён соҳани такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимлар касбий ва хизмат тайёргарлигини ҳозирги кун талабларига мос равишда юксалтириш, ҳаракат иштирокчиларининг ҳаракатланиш маданиятини ошириш сингари кўплаб чора-тадбирларни талаб этади.
Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот атрофлича кўриб чиқилаяпти.
Тан олиш керак, яқин-яқингача коммунал хўжаликларнинг аҳоли яшаш манзилларини “кўздан йироқроқ” тамойилида маиший чиқиндилардан холи этиш юмушлари атроф-муҳит тозалигига заррача наф бермасди. Аксинча, шаҳар ёки қишлоқлар четидаги ахлатхоналар узоқ йиллар мобайнида экологик мувозанатга таҳдид солиб келганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютаси жорий халқаро валюта операцияларини амалга ошириш учун банкларда эркин сотиб олиниши ҳамда сотилиши кафолатланади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатни халқаро кузатувчилар, эксперт доиралари катта қизиқиш билан кузатмоқда. Улар нафақат республикада юз бераётган ўзгаришларни чуқур таҳлил қилаяпти, айни пайтда расмий Тошкентнинг -халқаро майдонда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришига ҳам алоҳида эътибор қаратаётир. Бунда асосий урғу қўшнилар билан муносабатларнинг яққол яхшиланаётганига берилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018