Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.
Кеча республикамиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йилининг илк соатлари “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарслари” ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган “Хотира дарслари” билан бошланди.
Инсон манфаатлари устувор мамлакатда ривожланиш, юксалиш бардавом бўлади. Ушбу тамойил асосида истиқлол йилларида юртимизда асрларга татигулик янгиланиш ва ўзгаришлар амалга оширилди. Халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаёт кечириши учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
“Ислом Абдуғаниевич ўз ҳаёти ва фаолиятининг мазмуни бўлган “Биздан озод ва обод Ватан қолсин!” деган эзгу ғояни илгари сурдилар ва бу даъват барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олди. У киши “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак” деган ўзининг ғоясига бир умр амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратдилар”.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018