Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради ҳамда Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг -санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил 16-17 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Мамлакатларимиз дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонламоқда. Бу алоқалар яқин қўшничилик, стратегик шериклик руҳида изчил ривожланиб бораётганини эътироф этмоқ жоиз.
Маълумки, спорт инсон саломатлиги ва руҳиятини мустаҳкамлаши билан бирга, қудратли бирлаштириш омили ҳамдир. У турли халқлар ўртасида дўстона муносабатлар ва бир-бирини тўғри тушунишни ривожлантиришга, элларни яқинлаштириш, тенглик, ўзаро ҳурмат ҳамда адолатпарварлик сингари қадриятларни барқарор тараққий топтиришга кўмаклашади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018