Бугунги глобаллашув жараёни давлатлараро ва минтақалараро ҳамкорликнинг янги шакл ҳамда самарали усулларидан унумли фойдаланиш зарурлигини кўрсатмоқда. Бунда, айниқса, Марказий Осиё мамлакатлари учун барқарор ривожланиш, жаҳон бозорларига чиқишнинг диверсификация қилинган йўлларини очиш, миллий иқтисодиётни модернизациялаш долзарб аҳамиятга эга.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсад — фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришдан иборат.
Бугун миллий маданиятимиз, илм-фан, адабиёт ва санъатимиз юксалишига улкан ҳисса қўшган маърифатпарвар аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарғиб этиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш авлод онгу шуурига сингдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ватанимиз ҳудудларидаги бебаҳо маданий ёдгорликлар асл қиёфасини йўқотмаган ҳолда таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилаётир.
Юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позициясига эга ёшлар — юрт таянчи. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ҳамда янги босқичга кўтаришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018