Туғилган кунимга 60 йил тўлиши муносабати билан узоқ-яқиндан қутловлар, табрикнома ва мактублар йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни изҳор этаман.
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бир қатор янги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Унда қонун лойиҳалари дастлабки тарзда қўмиталарнинг кенгайтирилган йиғилишларида ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида қизғин муҳокама этилиб, ушбу ҳужжатларни палатанинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинаяпти.
Юртимизда тадбиркорлик ҳаракати кун сайин ривожланиб бораётгани замирида яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити, хусусий секторга берилаётган катта эътибор мужассам. Жойларда ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, кўплаб корхоналар ташкил этилиб, ички бозоримиз сифатли маҳсулотлар билан бойимоқда. Уларнинг экспорт салоҳияти юксалаётгани эса янада диққатга сазовордир.
Тасаввур қилинг, кечагина уйида, оиласи бағрида хотиржам яшаган, топиш-тутишидан қаноатланган инсон бугун ўз нафсининг сўзига кириб, яқинларидан анча узоқда, хору зорликда, ҳақ-ҳуқуқидан буткул мосуво бўлиб, одам савдоси қурбонига айланиб қолмоқда. Айни пайтда ушбу иллат чегара танламаслиги ҳамда гирдобига, асосан, ёшлар ва аёлларни тортаётганлиги билан дунё ҳамжамиятида катта ташвиш ва хавотир уйғотаяпти. Тан олиш керакки, мазкур жиноий фаолият ортида донорлик, қуллик, ҳарбий тўқнашувларда фойдаланиш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ қилмишлар мужассамки, бунга қарши қатъий курашиш, аниқ чора-тадбирларни қўллаш бугунги кунда ҳаётий заруратдир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018