Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Мен Сиз ва Сизнинг иқтисодий жамоангиз Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва аҳоли моддий фаровонлигини юксалтириш йўлида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш борасида мамлакат иқтисодиётини ислоҳ этишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни астойдил маъқуллайман. Шуни ишонтириб айтаманки, Сизнинг раҳбарлигингизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирларини биз техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар бериш орқали тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Жорий йил 12 июль куни Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев сенаторлар, депутатлар, халқ вакиллари билан ўтказган видеоселекторда мамлакатимизни демократлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда адолат тамойиллари устуворлигини таъминлаш борасида миллий парламентнинг ўрни ҳақида қатор танқидий фикр-мулоҳазалар билдирди.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида давлат органлари фаолиятига фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг илғор механизмлари татбиқ этилаяпти. Натижада юртдошларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг таъсирчан механизмлари пайдо бўлаяпти, давлат ҳамда халқ ўртасида мулоқот жонланди, аҳолининг давлат институтларига бўлган ишончи тобора юксалмоқда.
Президентимизнинг парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида, сиёсий партиялар фракцияларида кенг ўрганилмоқда. Парламент фаолиятига оид камчиликларни бартараф этиш, парламент назорати бўйича таъсирчан ва самарали тизим яратиш, фракциялар ишини жонлантиришга оид таклифлар ўртага ташланаяпти. Мухбиримиз бу ҳақда депутатлар фикрлари билан қизиқди.
Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, банклар молиявий хизматлар кўрсатиш билангина чегараланиб қолмайди, балки ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, аҳолини бизнесга жалб қилишда етакчи куч саналади. Шу маънода, республикамиз тижорат банклари халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши, таъбир жоиз бўлса, шунга етаклаши лозимлигини бугунги ҳаётнинг ўзи тақозо этаяпти.
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Сўз масъулияти, фуқаролик позицияси, маънавий жасорат — журналист фаолиятининг бош мезони” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригидан келиб чиқадиган вазифалар ижросига бағишланган мазкур тадбирга Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика ва халқаро журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари, марказий газета ҳамда журналлар бош муҳаррирлари, талаба-ёшлар, интернет сайтлари вакиллари таклиф қилинди.
Аҳолининг самарали меҳнат қилиши, моддий манфаатдорлигини ошириш учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини ташкил этади. Зеро, меҳнатга лаёқатли кишиларнинг бандлигини таъминлаш фуқаролар турмуш фаровонлигини ошириш, ҳаёт даражасини юксалтиришнинг муҳим омилидир.
Сиёсий партияларнинг ёшлар ўртасида олиб бораётган ишлари, партиялар қошида ташкил этилган “Ёшлар қанотлари” фаолиятини, афсуски, қониқарли, деб бўлмайди. Қайси сиёсий партия ёшлар билан яқиндан, бевосита иш олиб бораяпти? Уларнинг дарду ташвишларини ечишга интилаяпти? Партияларнинг бу борада аниқ чора-тадбирлар режаси, керак бўлса, стратегияси борми? Бор бўлса, нега натижаси кўзга ташланмаяпти?
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018