Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган видеоселектор -йиғилишида давлатимиз раҳбарининг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” деб номланган маърузасини депутат ва сенаторлар, сиёсий партиялар вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, умуман, барча йиғилганлар дахлдорлик ва масъулият ҳисси билан тинглашди.
Ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш мақсадида олиб борилаётган бугунги шиддатли ислоҳотлар жараёнида, биринчи навбатда, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботлари бекор қилиниб, тадбиркорларга кўпроқ эркинлик яратилаяпти. Бошқача айтганда, хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишнинг янги тизими вужудга келмоқда.
Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида нафақат ташқи, балки ички бозордан мустаҳкам жой эгаллаш, мижозлар кўнглига йўл топиш осон эмас. Нега деганда, рақобат кучли, танлаш имконияти эса катта. Бундай муҳит ишлаб чиқарувчиларни изланишга, янгилик қилишга ундаши, табиий.
Юртимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Оролбўйида ҳам ёнғинлар профилактикаси тадбирлари тобора изчиллик касб этмоқда. Хусусан, куни кеча минтақада давлат тасарруфидаги 27 та объект текширилди, 4 та тадбиркорлик субъектида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилди. Натижада 166 та камчилик аниқланиб, уларнинг 118 таси жойида ҳал этилди. Айни чоғда 453 нафар ходим билан суҳбат уюштирилди.
Хабарингиз бор, шу йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Бу мамлакатимиздаги навқирон авлод вакиллари ҳаётида унутилмас, муҳим сана сифатида тарих саҳифаларидан ўрин эгаллади. Зеро, ёшлар иттифоқи шунчаки жамоат тузилмаси эмас, балки жуда катта ваколат ва имкониятларга эга ташкилотга айланди.
“Эл-юртимизнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли тўсиқларни, бюрократизм, лоқайдлик, тамагирлик, коррупция каби салбий иллатларни дадиллик билан кўтариб чиқиб, уларга қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантиришни ўз касби, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб биладиган журналистларни мен ҳақиқий журналист деб ҳисоблайман”. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригидаги ушбу сўзлар биз, соҳа вакилларини чуқур мушоҳадага чорлайди. Ҳақиқий журналист деган номга лойиқ иш, ижод қилаяпманми, фаолият юритаяпманми, деган саволларни ўзига беришга ундайди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018