Ўзбек ва қозоқ халқлари ўртасида асрлар давомида шаклланган, тарих синовларидан ўтган қардошлик ришталари бугун Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қозоғистон Республикасининг ташқи сиёсатидаги дўстона муносабат, яқин ҳамкорлик алоқалари жараёнида тобора мустаҳкамланмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7-8 июль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида халқ билан мулоқот, жойларда ўтказилган ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар тақдимоти чоғида билдирган фикрлари, ҳудудни янада ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида белгилаб берган вазифалари вилоят аҳлини янги марралар сари ундамоқда. Айни пайтда корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида мазкур вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинаяпти.
Олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат гуруҳларнинг ҳар ёзги таътил мавсумида қишлоқ хўжалиги ва бунёдкорлик ишларига яқиндан ёрдам бериши эзгу анъанага айланган. Бу йил мазкур юмушларга маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ҳам жалб қилингани алоҳида аҳамият касб этаётир.
Мустақиллик йилларида рўй бераётган ўзгаришлар жараёнида, жамият аъзоларини эркин тафаккур ва миллий ғоя руҳида тарбиялашда музейларнинг аҳамияти беқиёс. Истиқлол туфайли ушбу соҳага ҳам замон талаблари асосида ёндашила бошланди. Зеро, музейларнинг асосий мақсади аждодлардан қолган бой тарихий-маданий меросни сақлаш, тўплаш, уларни кўргазмалар, нашрлар, каталоглар ёрдамида тарғиб этиш ҳамда ёшларда миллий меросимизга бўлган қизиқишни кучайтириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантиришдан иборат.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018