Бугун депутат ва сенаторларимиз ҳар ойда 10 — 12 кун давомида муайян туманда бўлиб, одамлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришмоқда, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқда. Парламент назоратининг мазкур таъсирчан механизми кўплаб муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш имконини бераяпти. Хўш, бу ўрганишлар парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётийлигига, пухта-пишиқлигига қандай таъсир кўрсатмоқда?
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига бўлган талабини тўлиқ қондириш, қолаверса, энергетика объектларини модернизациялаш каби муҳим вазифалар ҳам қамраб олинган.
Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. Зотан, унда ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, тармоқни бошқаришни тубдан такомиллаштириш борасида белгилаб берилган вазифаларнинг изчил ижроси таъминланаяптики, бунинг натижалари ҳозирданоқ кўзга яққол ташланмоқда. Мисол учун, Қашқадарё вилояти ҳам йирик туризм марказларидан бирига айланаётир.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танлови ўтказилади.
Инсон манфаатларини таъминлаш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар туб замирида одамларнинг жамият тараққиёти, ўз ҳаёти ва меҳнатидан рози-ризолигини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам. Бу ўтган ҳафтада Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида ҳудудни янада ривожлантиришга йўналтирилган истиқболли лойиҳалар билан танишуви чоғида ҳам яққол намоён бўлди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда билдирилган самимий фикрлар наманганликларни янгидан-янги ғояларга илҳомлантирди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018