Асосий Қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган инсонпарварлик, бағрикенглик тамойиллари ҳаётимизда яққол ифодасини топмоқда. Буни Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармони мисолида ҳам кўриш мумкин. Зеро, кечиримлилик ҳамда адашганга тўғри йўл кўрсатиш, йиқилганни суяш халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасидаги ва 2017 йил 10 октябрдаги фармонларига мувофиқ бир гуруҳ -юртдошларимизга давлатимизнинг юксак мукофотлари, жумладан, «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини топширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият, санъат ва спорт намояндалари, кенг жамоатчилик, хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этдилар.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018