2017 йилнинг 15 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёллар томонидан жиноят содир этиш ҳолатларига барҳам берилмаётгани танқид қилинди. Шу сабабли оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни атрофлича ўрганиш, аниқланган муаммоларни жойида ҳал этиш, бу жараёнда, айниқса, сектор раҳбарлари, хотин-қизлар қўмиталари ҳамда жамоатчиликнинг масъулиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрда бўлиб ўтган 28-сессиясида Бағрикенглик тамойиллари тўғрисидаги Декларация қабул қилинган эди. Шундан буён мазкур сана “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонлаб келинади. Бундан кўзланган асосий мақсад дунё халқларини бағрикенгликка, тинчликни асраб-авайлашга ҳамда ижтимоий-иқтисодий фаровонликка эришишга чорлашдир.
Одамларнинг кундалик ҳаёти, турмуш фаровонлиги, саломатлиги, қўйингки, кайфиятига бевосита дахлдор масалалар давлатимиз раҳбарининг доимий диққат-эътиборида. Сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, кўп қаватли тураржойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг ҳолати, шубҳасиз, улар орасида энг долзарбларидан бири ҳисобланади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018