Республикамизда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари тобора кенг кўлам касб этмоқда. Натижада қурилиш материалларига бўлган талаб янада ортаяпти. Шундан келиб чиқиб, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти тизимидаги ISO 9001 халқаро сифат сертификатига эга “Оҳангаронцемент” акциядорлик жамияти томонидан ўтган йили 1 миллион 860 минг тоннадан ортиқ 6 турдаги цемент тайёрланиб, унинг асосий қисми ички буюртмачиларга етказиб берилган бўлса, маълум миқдори экспорт қилинди.
Аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг ҳолати таҳлилига бағишланган йиғилишда Президентимиз куз-қиш мавсумига тайёргарлик дастурлари ижросини танқидий қайта кўриб чиқиш, режалаштирилган чора-тадбирларни манзилли ҳамда мақсадли амалга ошириш, маблағлардан самарали фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни қўллашни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Бу борадаги ишларни вилоятлар ва соҳалар кесимида эмас, маҳаллама-маҳалла, уйма-уй амалга ошириш кераклиги қайд этилди.
Шу йилнинг 14 сентябридан эътиборан Тошкент шаҳрида кўп қаватли тураржойлардаги хонадонлар, яъни квартиралар бўйича битимларни нотариал тартибда расмийлаштириш учун бериладиган маълумотнома тақдим этиш юзасидан аризалар қабул қилиш тўхтатилди. Эндиликда фуқаролар бундай маълумотларни идорама-идора юриб йиғишларига ҳожат қолмади.
Юртимизда судни ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида шакллантириш ҳамда уни инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилувчи мустақил институтга айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жамиятимизнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида ўзини ҳар томонлама намоён этаётган тадбиркорлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижалари ҳам буни тасдиқлайди.
“Навоий” эркин иқтисодий зонасида “Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари” мавзуида ўтказилган семинар-тренингда юртимизда иқтисодиётнинг реал сектори — тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш масалалари муҳокама этилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда Бухоро, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари вакиллари қатнашди.
Бугун “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” каби эзгу тамойиллар ҳаётимиздан чуқур ўрин эгалламоқда. Буни суд, ҳуқуқ-тартибот, назорат органлари раҳбарларининг Самарқанд вилоятида ўтказилган сайёр қабуллари мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Парламентимиз юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига тааллуқли қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Муҳокамалар жараёнида сенаторлар кун тартибига қўйилган масалаларнинг аҳамияти ниҳоятда муҳим эканлигини қайд этишди. Мухбиримиз бу ҳақда ялпи мажлис иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018