Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 31 октябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш, оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш, соҳани малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш ҳамда замонавий спорт иншоотларини барпо этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факельтетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан давра суҳбати ўтказилди. Унда мамлакат иқтисодиётини янада диверсификация қилиш ҳамда унинг рақобатдошлигини мустаҳкамлаш чоралари муҳокама этилди. Тадбирда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ходимлари, олимлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, журналистлар қатнашди.
“Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
Тошкентда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро конференцияда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти (ҚСТИ) директори Зарема Шаукенова кўплаб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан икки мамлакатнинг позициялари ўхшашлигини қайд этди.
Пойтахтимиз қарийб бир ҳафта давом этган Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлисига мезбонлик қилди. Унда дунёнинг элликка яқин мамлакатларидан салкам 1500 нафар экспертлар, амалиётчилар, таҳлилчи ҳамда маркетологлар, нуфузли илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, селекционер олимлар қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018