Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 26 Октябрь 2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президентига таъзия билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ўзининг навбатдаги йиғилишида қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз миқдорида қолдириш бўйича қарор қабул қилди.
Микрокредитлар қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳасини сифат жиҳатидан ислоҳ этиш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2017 йил 25-26 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркияда бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси расмий веб-сайти — islomkarimov.uz, islamkarimov.uz ишга туширилди.
Пойтахтимизда “Давлат электрон хизматларини оммалаштиришда медиа ёндашувлар” мавзуида семинар-тренинглар ўтказилди.
2017-йилнинг 27-октябрь куни Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан келди.
Ўзбекистон тараққиётнинг жадал босқичига ўтаяпти. ўарбу Шарқ, Жанубу Шимол томонга очилган дарвозаларимиз, Буюк Ипак йўлининг муҳим транспорт-логистика йўналишлари, меҳмондўст халқимиз, йилдан-йилга салоҳияти ортиб бораётган иқтисодиётимиз — узоқ-яқин мамлакатларни биз билан манфаатли алоқаларни ўрнатишга ундаяпти.
Бу усул республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилади.