Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунлариданоқ демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш стратегияси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини кафолатлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчил рўёбга чиқарилмоқда.
Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилди. Бу имконият Қарши туманидаги “Намуна балиқчилиги” масъулияти чекланган жамияти ташаббуси билан юзага келди. Шу тариқа 650 гектар сунъий сув ҳавзасида лаққа, сазан, дўнгпешона, оқ амур каби балиқларни инкубация шароитида етиштиришдан тортиб, маҳсулотни қайта ишлашгача бўлган жараёнга киришилди.
Сурхондарё вилоятида яқин уч йил ичида пахта етиштириладиган майдонлар янада -қисқартирилиб, унинг бешдан бир қисми мева-сабзавот экинлари учун ажратилиши мўлжалланаяпти. Бу воҳада биргина сабзавот экинлари майдони 18 фоиз ортиб, 44,4 минг гектарга кўпаяди, деганидир.
“Марҳамат механика” масъулияти чекланган жамияти миллий автомобилларимиз учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Яқиндан бошлаб бу ерда гидротехнологиялар учун бутловчи қисмлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди. Натижада дастлабки 208 миллион сўмлик маҳсулот “Тошкент сув омбори” қурилиш-монтаж ва “Норин-Қорадарё” сув иншоотлари бошқармаларига етказиб берилди.
Тинчликнинг қадр-қимматини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Зеро, осойишта юртдагина тараққиёт бардавомдир. Хонадонлардан файзу барака аримайди. Буни яхши англаган мард ва жасур ўғлонларимиз мамлакатимиз хавфсизлиги ҳамда барқарорлиги, -сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашни ўзларининг энг муқаддас бурчи, деб биладилар.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018