Бугунги шиддатли замонда транспорт воситалари кундалик ҳаётимизнинг энг яқин кўмакчиси бўлиб қолмоқда. Юртимизда аҳоли турмуш фаровонлигининг юксалиши, -айниқса, автомобилсозлик саноати изчил ривожланиб бораётгани натижасида шахсий транспорт воситалари сони сезиларли даражада ошиб, йўлларда автоуловлар қатнови кўпайган.
Давлатимиз раҳбарининг яқинда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли маърузасида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган натижалар билан бирга, йўл қўйилган камчилик ва хатолар чуқур таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш мақсадида 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари белгилаб берилди. Ушбу вазифалар Ўзбекистонимизни нафақат жорий йил, балки келгуси беш йил давомида жадал ривожлантиришга қаратилгани билан барчада катта қизиқиш уйғотди. Айни пайтда у жойларда ҳар томонлама ўрганилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган изчил сиёсатнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018