Мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида сержантлар таркибини тайёрлашнинг янги тизими жорий этилгани ўз самараларини бермоқда. Буни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ сержантлар тайёрлаш мактаби фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Навқирон авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни баркамол этиб тарбиялашда юртимиздаги ҳарбий касбга йўналтирилган лицейларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Хусусан, ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейида ўқувчилар замонавий билимларни, илк ҳарбий кўникмаларни пухта ўзлаштираяптилар.
Дилшод Соҳибов Бухоро туманидаги Кунжиқалъа қишлоғида яшайди. Муддатли ҳарбий хизматни Тошкентда ўтади. Сафдошлари орасида тиришқоқлиги, билимга чанқоқлиги билан ажралиб турди. Тест синовларини муваффақиятли топширди. Армиядан ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаси билан қайтди. Айни пайтда Бухоро давлат университетида таҳсил олаяпти.
Автомобиль транспорти соҳасини ривожлантириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда кўламини кенгайтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Натижада кейинги йилларда тизим инфратузилмаси тубдан такомиллаштирилиб, техника парки замонавий ва қулай транспорт воситалари ҳисобига тўлдирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари: ахборот соҳасининг ривожланиш истиқболлари” мавзуида семинар ўтказилди.
Халқимизнинг меҳнатсеварлиги, шижоати ва интилувчанлиги боис мамлакатимиз қисқа давр мобайнида улкан ютуқларга эришди, Ўзбекистонни бутун дунё тан олди. Энг муҳими, фуқароларимизнинг замон руҳига монанд тафаккури, дунёқараши ўзгариб, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларда ўзаро уйғунлик — инсон манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлиги муҳим аҳамият касб этиб бормоқда.
Юртдошларимизнинг мутлақ кўпчилиги — 97,5 фоизи мамлакатимиздаги бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни “яхши ва барқарор”, дея ҳисоблайди. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган “Ўзбекистон: жамоатчилик фикри — 2016” сўровида қатнашган юртимиз тадбиркорлари, фермерлари, давлат хизматчилари, ишчилар, кексалар, ёшлар, турли миллат ҳамда дин вакиллари ана шундай хулосага келишди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018