Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги Қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Бу барча бўғиндаги прокуратура органлари, хусусан, пойтахт прокуратураси ходимларига ҳам алоҳида фахр ва ғурур бағишлайди.
Қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, хусусий мулк ва кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги ролини ошириш, тадбиркорлик субъектларига янада кўпроқ эркинлик бериш, қўшимча имтиёз ҳамда преференциялар қўллаш мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир. Бинобарин, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатдошлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини юксалтириш, аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини оширишда бу соҳанинг ўрни ғоятда катта. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида шу масалага тўхталар экан, ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик соҳасида ишлаши учун қулай имкониятлар яратиш, шу мақсадда тижорат банклари ҳамда уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад бериши зарурлиги, банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Ҳарбийлик — чин маънода шарафли касб. Бу ўтган қисқа даврда мазкур тизимда амалга оширилган изчил ислоҳотлар, соҳа вакиллари учун яратилаётган беқиёс имконият ва имтиёзлар самарасида кўзга яққол ташланади. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда бўлиб ўтаётган тадбирларда ушбу жиҳатлар алоҳида эътироф этилмоқда.
Илм-фан — башариятнинг бугуни ва келажагини белгилашда муҳим ўрин тутади. У тараққиётга бевосита таъсир кўрсатади. Аҳоли эҳтиёжларини қондириш баробарида, ҳаётини янада фаровон қилади, муҳофазалайди, энг муҳими, замонавий, ишончли хизмат кўрсатади. Иқтисодиёт ривожининг жадаллигини таъминлайди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018