Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Прокуратура ходимлари куни арафасида ўтказилган учрашувдаги маърузасида, авваламбор, Конституциямизда прокуратура органлари зиммасига энг асосий вазифа сифатида қонун устуворлигини таъминлаш юклатилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Матбуот ва ахборот агентлиги, Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Мудофаа вазирлиги ва Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан журналистлар ўртасида «Армия — юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи» республика танловини эълон қилади.
Мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ҳарбий хизматчиларнинг назарий ва амалий машғулотларни чуқур ўзлаштириши билан бирга, жисмоний жиҳатдан пухта тайёргарликка эга бўлиши ҳам муҳим омиллардан саналади. Бу борада Қуролли Кучларимизда барча имконият яратилган.
Люксембургда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ва улкан сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги дипломатия ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018