Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 05 Сентябрь 2016
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан таъзияномалар келмоқда. Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати — ҳосил тақдирини ҳал қилувчи муҳим омил. Шу боис мамлакатимизда экин майдонлари унумдорлигини ошириш борасида устувор чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси изчил таъминланаётир.
Сурхондарё вилоятида 2015 — 2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури ижросини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса кутилганидан зиёд самараларни бермоқда.
Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз ривожига жадаллик ва барқарорлик бағишлаётгани барчага маълум.
Маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг тўртдан бир қисмини ёшлар ташкил этади. Бироқ уларнинг қарийб юз миллиондан ортиғи таълим олиш имкониятига эга эмас. Ҳар куни жаҳоннинг турли ҳудудларида кўплаб болалар очлик, қашшоқлик ва бошқа сабаблар боис ҳаётдан кўз юмаётгани эса янада ачинарлидир.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, мустақиллигимизнинг асосчиси Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар, адабий-бадиий нашрлар ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Қашқадарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида мотам тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим давом этди. 5 сентябрь куни вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, таълим муассасалари жамоалари, жамоатчилик вакилларининг қадами узилмади.
Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Интеллектуал” ахборот технологиялари бўйича лойиҳалар танлови ҳудудий босқичлари ғолиблари учун ўқув-семинар ўтказилмоқда.
Ҳамюртимиз Ғуломжон Абдуллаев Франциянинг Макон шаҳрида эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича ташкил этилган жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.