Мамлакатимиз парламенти томонидан ҳукумат аъзоларининг қабул қилинган қонунлар, долзарб ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижросига оид ҳисоботлари тизимли равишда эшитиб борилиши демократик жамиятнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Юртимизда парламент назоратининг мазкур шаклидан кенг фойдаланиб келинмоқда.
“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси томонидан “JV Man Auto Uzbekistan” қўшма корхонасининг Самарқанддаги сервис ва дилерлик марказида брифинг ўтказилди. Мазкур тадбир “MAN” русумли юк транспортлари учун кабиналар тайёрлашни маҳаллийлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш масаласига бағишланди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк, Савдо-савдо палатаси ҳамда “Тадбиркор аёл” ассоциацияси томонидан эълон қилинган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси — 2016” республика танловининг вилоят босқичи якунланди. Унда касб-ҳунар коллежларининг 40 нафар битирувчиси ишлаб чиқариш, сервис ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб борди.
“...Кимки бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ўзгаришларни кўрмоқчи, улардан тўлиқ хабардор бўлмоқчи бўлса, биринчи галда Андижонга келсин, ўзини андижонлик деб атайдиган одамларнинг меҳнати, ҳаёти, бугунги ютуқлари билан яқиндан танишсин”.
Ислом КАРИМОВ
Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми — давлатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги олдидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Ҳудудларда ижтимоий шериклик: тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт кафолати” мавзуида семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
Бухорода “Салбий экологик оқибатларнинг олдини олиш мақсадида давлат экологик экспертизасини ўтказиш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда республика Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар, бир қатор корхона ва ташкилотлар ходимлари қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018