“Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун!” Юртбошимизнинг ушбу таъкиди бугун ҳаётимиз мазмунига айланиб, ҳар бир эзгу ишда яққол намоён бўлмоқда. Бинобарин, “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?!” деган ҳаётий мулоҳаза 25 йиллик тарихий даврнинг ўзига хос баҳоси, десак, айни ҳақиқат. Инчунин, ҳар бир юртдошимизнинг турмуш тарзи, онгу тафаккуридаги ўзгаришлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишларни кузатиб, босиб ўтган йўлимиз, чиндан ҳам, ҳавас ва ҳайратга арзийди, деб ишонч билан айта оламиз.
Парижда “Ўзбекистон раислиги ва Тошкент саммити якунлари нуқтаи назаридан Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг истиқболлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Франция Сенати ҳамда қатор вазирликлари, Сорбонна, Гавр университетлари, Европа истиқболлари ва хавфсизлик институти (IRSE), шунингдек, Халқаро ва стратегик муносабатлар институти (IRIS)нинг нуфузли экспертлари қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018