2016 йил 15 июлда Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокама қилинди ва республика Ҳукуматининг жорий йил 15 январдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Маълумки, бундан 25 — 30 йил олдин мамлакатимизда ташқи иқтисодий алоқалар тугул, ташқи алоқаларнинг ўзи йўқ эди. Умуман, собиқ мустабид тузум даврида у ниҳоятда оғир аҳволга тушиб қолган, бирёқлама ривожланган, пахта монополияси авж олган, асосан, хом ашё етказиб беришга мослашган заиф ва ночор иқтисодиётга эга яриммустамлака даражасидаги республика бўлган.
Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўз ишини давом эттирмоқда. Ушбу тадбир нафақат нуфузли хорижий компания ҳамда ташкилотлар, балки республикамизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакилларининг ҳам диққат-эътиборини жалб қилаётир. Уларнинг айримлари халқаро форум юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
— Мен совет тузуми давридаги ҳаётни кўрганлардан бириман. Марказнинг халқимизга қилган жабр-жафолари кўз ўнгимдан бир-бир ўтади. Ўтган асрнинг 80-йилларида “десантчилар”, деган бало пайдо бўлди. Иттифоқ таркибидаги бошқа республикалардан келган кадрлар раҳбарликка қўйилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018