Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 21 Декабрь 2016
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар самараларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Экология соҳасида фаолият олиб бораётган журналистларнинг малакасини ошириш, атроф-муҳит муҳофазасидаги муаммоларни ёритишда ОАВнинг ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонда 15 йилдан буён Экожурналистика миллий танлови узлуксиз ўтказиб келинмоқда.
Андижон вилоятида адирликлардан иборат ҳудудлар кўп. Ана шу кенгликларни ўзлаштириш эса темир-бетон қувурлар, махсус лотоклар ишлаб чиқаришга бўлган талаб ва эҳтиёжни оширади.
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, адабий кечалар бўлиб ўтмоқда.
Илгарилари кўпгина хонадонларда беҳи мевалари уй шифтларига осиб ёхуд токчаларга териб қўйиларди. Чунки унинг муаттар иси инсон руҳиятига ижобий таъсир этиб, кайфиятини кўтаради, хона ҳавосини тозалаб, юқумли касалликлардан маълум даражада муҳофаза қилади.
Олтинкўл туманининг Кўмакай қишлоғида яшовчи Мансурбек Каримов Африка, Шимолий Америка қитъалари ҳамда Ҳиндистонда етиштириладиган бамия доривор сабзавотини мамлакатимиз иқлим шароитига мослаштирди.
Ҳафта бошида ўтказилган биржа савдоларида Италия ҳукуматига тегишли облигациялар қиймати ой давомидаги энг минимал кўрсаткичга тушиб кетди.