Тошкентда Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамкорлигига бағишланган симпозиум бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги кўмагида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг юртимиздаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.
Бугунги жадал тараққиёт даври ҳар бир соҳада, хусусан, энергетика тизимида ҳам илғор ва тежамкор ишланмаларни амалиётга кенг жорий этишни тақозо қилмоқда. Негаки, бу табиий захираларни тежаш ҳамда самарадорликни ошириш имконини беради. Дунё миқёсида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилаётганининг боиси шунда.
Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор туфайли нафақат шаҳарларда, балки қишлоқ жойларда ҳам барча шарт-шароитга эга замонавий иншоотлар, хусусан, спорт заллари, теннис кортлари, сув ҳавзалари, стадионлар қад ростлаяпти. Уларда фарзандларимиз жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланиб, баркамол бўлиб вояга етмоқда.
Маълумки, сайёрамизда биологик хилмахиллик ва табиий ресурсларнинг қисқариши давом этмоқда, чўлланиш ҳамда қурғоқчилик янада долзарб тус олаяпти, иқлим ўзгаришининг фалокатли оқибатлари тобора аён бўлиб бораётир, табиий офатлар тез-тез такрорланиб, уларнинг хавфи ортмоқда. Ҳаво, сув ва денгиз муҳитининг ифлосланиши эса миллионлаб инсонларни муносиб ҳаёт кечиришдан маҳрум қилаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018