Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 24 Июнь 2015
Мамлакатимиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг ана шундай фазилатларга эга битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонлари топширилди.
Бугунги кунда наркотикларга қарши кураш дунёдаги энг муҳим вазифалардан бирига айланган. Сайёрамизда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида гиёҳвандлик балосига йўлиққанлар сони муттасил ортиб бораяпти, тақиқланган моддалар контрабандаси ўсиб, уларнинг тарқалиши тобора кенгаймоқда. Оғу савдоси билан шуғулланаётган картелларнинг жиноий фаолияти даромадли бизнесга айланиб улгурган.
Мадридда Ўзбекистон Республикасининг сармоявий салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси томонидан “Испан брендлари” форуми билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган ушбу маросимда Испания тадбиркорлари ассоциацияси, Саноат асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ҳамда тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, қурилиш ва бошқа соҳаларга ихтисослаштирилган йирик компанияларнинг вакиллари ҳозир бўлдилар.
Иқтисодиётимизни демократлаштириш ҳамда эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Ўтган йили Норин туманида фаолият бошлаган “Norin Bottlers” масъулияти чекланган жамияти Ҳаққулобод шаҳрида яна иккита ишлаб чиқариш тармоғини ташкил этди.
Навоий шаҳрида банкнинг 159 миллион сўмлик кредити эвазига ташкил этилган “Mirtex” корхонасида 20 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ҳуррият Исроилова Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежини ўтган йили битирган. Ёш мутахассис ташаббускорлиги билан қисқа фурсатда эл орасида танилди.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк инфратузилмасини ривожлантиришга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Пойтахтимизда “Қишлоқ хўжалигида шартномавий муносабатларни ривожлантириш ва қабул қилинган мажбуриятлар ижро этилиши учун жавобгарлик” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.