Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, ушбу масалага миллий қонунчилигимизда алоҳида ўрин берилган. Хусусан, Конституциямизнинг 35-моддасида белгилаб қўйилганидек, ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Президентимизнинг жорий йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилувчи муҳим ҳужжатлардан бири бўлди.
Жиззахда мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллигига бағишланган, “Биз — буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Унда сенаторлар, депутатлар, пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар, ёш олимлар, шоир ва ёзувчилар ҳамда Давлат мукофоти совриндорлари иштирок этди.
Ҳаёт тасодифларга тўла. Баъзан озгина эҳтиётсизлик инсон ҳаётини фожиага айлантирса, ўз вақтида берилган ёрдам, эътибор унга чексиз қувонч бахш этиши, умрига умр қўшиши мумкин. Фавқулодда ҳолатларда ўзгаларга беғараз ёрдам кўрсатувчи кишилар — донорларни ҳам баайни шундай атаб, бу каби фидойи инсонлардан ибрат олсак арзийди.
Пойтахтимизда болалар қўшиқлари, шеър ва куйларини яратиш бўйича ўтказилган республика ижодий танлови ғолиблари аниқланди.
Унга кўра, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Оромгоҳ” шеъри “Энг яхши болалар оромгоҳи мадҳияси” деб эътироф этилди. Шоира Кавсар Турдиеванинг “Она Ватан” ҳамда “Тинчликни сақлар болалар” шеърлари иккинчи ва учинчи ўринга муносиб топилди. Шунингдек, “Марш қўшиғи”, “Сараланган қўшиқлар” ҳамда “Фаол иштироки учун” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.
Сараланган шеър ва қўшиқлар тўплами диск шаклида кўпайтирилиб, республикамизда фаолият юритаётган барча шаҳардан ташқари ва кундузги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига тарқатилади.
Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018