Мамлакатимизда истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб ёш авлод таълим-тарбиясига энг муҳим вазифалардан бири сифатида эътибор қаратиб келинмоқда. Уларнинг замонавий шарт-шароитлардан баҳраманд бўлиб, пухта билим олишаётгани, хусусан, сўнгги русумдаги ўқув ускуналаридан фойдаланишаётгани ўз самарасини бераётир.
Хатирчи туманидаги “Gold doors servis” хусусий корхонасида замонавий эшик ва дераза ромлари, мебель жиҳозлари тайёрлаш йўлга қўйилди.
— Биз фойдаланадиган хом ашёнинг зичлиги 90 даража иссиқликда, 90 тонналик юк босими остида мустаҳкамланади, — дейди корхона раҳбари Икромжон Эрматов. — Натижада ундан тайёрланган қурилиш жиҳозларининг фойдаланиш муддати узаяди.
Ғаллаороллик тадбиркор Лайло Маматқулова раҳбарлик қилаётган “Элдорадо класс” хусусий корхонаси фаолияти янада кенгаядиган бўлди.
Айтиш керакки, айни пайтда “Ширин дунё” ёрлиғи остида савдога чиқарилаётган турли -ширинликлар ички бозорда аллақачон ўз харидорларини топган.
Эндиликда жамоа хизмат кўрсатиш тармоғини ҳам ташкил қилиш ҳаракатида. Бунинг учун бир миллиард сўмлик сармоя йўналтирилмоқда. Айни пайтда корхона қошида қўш қаватли бино қурилаяпти. Тез орада бу ерда савдо мажмуи ҳамда турли тантана ва маросимлар ўтказишга мўлжалланган зал ҳам иш бошлайди.
Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Пойтахтимизда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан Фридрих Эберт номидаги жамғарма (Германия) ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Аҳолининг фуқаролик фаоллигини оширишда жамоат ташкилотларининг роли” мавзуида семинар ўтказилди.
Парвозлар хавфсизлиги, қулайлик ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, жумладан, “Бухоро” халқаро аэропортининг ўзига хос ташриф қоғозига айланган. Биргина ўтган йили мазкур аэропорт 92 минг нафардан зиёд йўловчиларга хизмат кўрсатди.
Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 1438 та саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Ўтган йили улар томонидан 1421,6 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Бу аҳоли жон бошига 609,2 минг сўмлик саноат маҳсулоти тайёрланди, деганидир. Таъкидлаш керакки, бундай юксак натижаларга 2009 — 2014 йиллар давомида бир қатор йирик корхоналар ишга туширилгани туфайли эришилди. Термиз шаҳридаги йилига 4,2 миллион дона шифер ишлаб чиқарадиган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Гранд шифер”, ҳар йили 2500 тонна калава ип тайёрлаш қувватига эга “Shindong Spinning Termez” Ўзбекистон — Корея қўшма корхоналари, йилига 10 миллион дона инъекция шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Ново Фарм” қўшма корхонаси, йилига 4 миллион чинни идиш ишлаб чиқариш ўзлаштирилган “Сурхон — Термиз чинни” масъулияти чекланган жамияти, йилига 25 минг жуфт эркаклар пойабзали ва 500 минг дона -тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга “Камазул — Сайдил” масъулияти чекланган жамияти ана шулар жумласидандир. Айниқса, Жарқўрғон туманида йилига бир миллион дона тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга “Чароғон текстиль” масъулияти чекланган жамияти фойдаланишга топширилгач, қишлоқ жойларда яшаётган 200 нафар ҳунарманд хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Кўриниб турибдики, Сурхон воҳасида саноат соҳаси тобора ривожланмоқда. Бу эса иқтисодиётимизнинг барқарор юқори суръатларда тараққий этиши, халқимиз турмуш фаровонлиги янада ошишига хизмат қилаётир.
Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018