Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 30 Май 2014
Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг “Баркамол авлод — 2014” спорт мусобақалари республика босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
хорижлик мутахассисларнинг мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасига бўлган қизиқишини оширмоқда
ўқувчиларнинг таътилни мазмунли ўтказишларида муҳим ўрин тутади
Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари хорижлик мутахассислардан тажриба ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Энг қизиғи, бунинг учун узоқ масофа босиш, ортиқча вақт ва катта маблағ сарфлашга ҳожат қолмади.
Сув ҳавзаларини қамиш ва бошқа турдаги ёввойи ўтлардан тозалашда оқ амур балиғининг хизмати катта. Сайхунобод туманидаги “Сайхун балиқ савдо” хусусий корхонаси жамоаси буни яна бир бор синовдан ўтказди.
Яқинда Японияда нашр этиладиган “Sunday Sekai Nippo” газетасида «Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги маънавий ришталар мустаҳкамланмоқда» сарлавҳали мақола босилиб чиқди. Мамлакатимизнинг бой тарихи ва замонавий ривожланиши ҳақида атрофлича тасаввур уйғотадиган, ранг-баранг суратлар билан бирга чоп этилган мазкур мақолада ўзбек халқи Кунчиқар мамлакатга самимий ҳурмат билан, унинг халқи маданиятига эса катта қизиқиш билан қарашига алоҳида урғу берилган.
Мирзаобод туманидаги “ВС-13” хўжаликлараро мелиорация тармоғида барпо этилган сунъий шаршара туфайли Марказий Мирзачўл коллекторининг саёзланиб қолишига
барҳам берилди.
Мазкур иншоотни тиклашда табиий тошлардан фойдаланилди. Яъни поғона-поғона тўкилган тоғ жинслари лойқа оқова сувни тиниқлаштиришга хизмат қилиб, зовурлар ҳамда марказий коллектор қирғоқлари ювилиб кетишининг олдини олади.
Пискентлик Башорат Олимжонова шу тумандаги ранго-ранг гулларга бурканган хиёбон ва гузарлардан ўтаркан, кўнглида ифтихор туяди.
Сабаби, у ана шу кўчатларнинг аксариятини ўз шахсий томорқасида етиштирган.
Миллий матбуот марказида сиёсий модернизация жараёнларида ОАВ олдида турган муҳим вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.