“Баркамол авлод”нинг ҳал қилувчи босқичида фарғоналик ёшлар спортнинг 13 тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб боради. Шуни алоҳида фахр билан айтиш мумкинки, саралаш беллашувларида юз фоизлик натижага эришган фақат бизнинг вилоят боксчилари тўлиқ таркиб билан, яъни 7 вазн тоифасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Назаримизда, шунинг ўзиёқ терма жамоамизнинг салоҳияти ҳақида муайян тасаввур уйғотади.
Натижаларни дунёнинг исталган жойидан билиб олингНаманган шаҳри мезбонлик қиладиган “Баркамол авлод — 2014” спорт мусобақаларига оид энг сўнгги янгиликлар, жамоалар эришган натижалар, иштирокчиларнинг ёрқин лаҳзалари муҳрланган фотосуратлар ҳамда видеороликларни www.barkamolavlod-2014.uz сайти орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.
Наманганда “Баркамол авлод — 2014” спорт ўйинларининг шукуҳи ҳукм сурмоқда. Бугун нафақат вилоят аҳли, балки барча юртдошларимиз ёшларнинг ана шу бетакрор байрамини ўзгача иштиёқ ва интиқлик билан кутмоқда, десак, муболаға бўлмас.
Айтиш жоизки, финал босқичини юқори савияда ўтказиш, иштирокчиларга унутилмас онларни туҳфа этиш мақсадида Наманганда алоҳида дастур асосида пухта тайёргарлик кўрилди. Келинг, беллашувлар учун танланган иншоотлар ҳамда режалаштирилган маданий-маърифий тадбирлар хусусида қисқача сўз юритсак.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳоти жамоатчилик фикри кўзгусида” мавзуида сўров ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад аҳолининг мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларидан хабардорлик даражасини аниқлаш, ҳуқуқий ҳимояланганлиги ва маданиятини ўрганиш, инсон ҳуқуқлари муҳофазаси институтларига муносабатини таҳлил қилишдан иборат бўлди.
Ош тузини йодлаш йод танқислиги касалликларининг олдини олишда энг самарали профилактик чорадир.
Шу боис маҳаллий ишбилармонларимиз мазкур йўналишда ҳам истиқболли лойиҳаларни амалга оширишмоқда.
Хусусан, яқинда Учқудуқ туманидаги “Рўзи Хўжам” хусусий корхонасида йодланган ош тузи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шу кунларда юртимизда “Ҳар бир фарзандга — меҳр, эътибор” ҳафталиги ўтказилмоқда. Мазкур ҳафталик доирасида пойтахтимиздаги “Тошкентленд“ истироҳат боғида Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари, SOS — болалар маҳаллалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари фаол ўқувчилари, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган хизматчиларнинг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” соғломлаштириш оромгоҳида “Камалак” болалар ташкилотининг “Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун!” шиори остидаги анъанавий XIII анжумани ўз ишини бошлади. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан келган 600 нафар ўғил-қиз иштирок этмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018